Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Винни-Пух»ни саҳналаштирган рассом вафот этди

«Винни-Пух»ни саҳналаштирган рассом вафот этди

Фото: «Crosti.ru»

«Винни Пух» мультфильмини саҳналаштирган рассом Владимир Зуйков 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда 25 февраль куни «Союзмультфильм» бош муҳаррири Сергей Капков хабар берди.

«Бугун Владимир Николаевич Зуйков оламдан ўтди», — деди у.

Капковнинг сўзларига кўра, Зуйков совет анимациясининг сўнгги таниқли рассомларидан биридир.

«Союзмультфильм» бош муҳаррири аниқлик киритишича, унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлган.

Владимир Зуйков 1935 йил 27 январда дунёга келган. У Потемкин номидаги Москва педагогика институтини тамомлаган, мактабда дарс берган, китоб нашриётларида, журналларда, газеталарда иллюстратор бўлиб ишлаган.

1967 йилда «Союзмультфильм»да саҳналаштирган рассом сифатида иш бошлаган.

Унинг ажойиб асарлари орасида «Фильм, фильм, фильм», Винни Пух ҳақида трилогия, Фёдор Хитрукнинг «Икар ва донишмандлар», Валерий Угаровнинг «Халиф-аист» ва бошқалар бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг