Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тоқаев Шавкат Мирзиёевни референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади

Тоқаев Шавкат Мирзиёевни референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ва йирик кооперация лойиҳаларининг бориши муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Қозоғистон президенти Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаган.

Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Қозоғистон етакчиси ва қардош халқини давлат байрами – Бирдамлик куни билан самимий табриклади.

Мулоқот чоғида давлат раҳбарларининг қарорларини ўз навбатида амалга ошириш, энг аввало, устувор тармоқлардаги кооперация дастурларини тайёрлаш ва бажариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу муносабат билан ҳукуматларга шу ҳафта Тошкент шаҳрида ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг