Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

«Android»да фондаги иловаларни ёпиш керак. Шу ростми ёки йўқ? (IT-маслаҳат)

«Android»да фондаги иловаларни ёпиш керак. Шу ростми ёки йўқ? (IT-маслаҳат)

Фото: «Igate.com.ua»

Кўпчилик смартфон эгаларида «Android»нинг биринчи версияларидан бери мунтазам равишда иловалар диспетчери (диспетчер приложений) клавишини босган ҳолда, сўнг – Закрыть все (ёки вазифасига кўра шунга яқин) тугмасини босиш одат тусига айланган. Бироқ ҳақиқатдан ҳам «Android» биз кутган тарзда ишлайдими? «IT-specialist» канали бугун шу мавзуга тўхталади ва ундан сиз иловаларни қўлда ёпишнинг мантиқан тўғри ёки нотўғрилигини ўзингиз учун аниқлаб оласиз.

1-англашилмовчилик. Ёпилмаган иловалар «фон»да ишлашни давом эттиради

Бу ёлғон. Негалигини тушунтирамиз – лекин аввал бироз назарияга тўхталиб ўтсак. Деярли ҳар қандай «Android» иловани икки қисмга, яъни фойдаланувчига кўринувчи ва кўринмасга ажратиш мумкин. Кўринадиган қисми билан сиз дастур иконкасига босган ҳолда ўзаро боғланасиз, ўша пайтда оператив хотирада илованинг график ресурслари ва турли вақтинчалик маълумотлар сақланади. Иловалар диспетчери иловадаги жорий сеанс маълумотларни йўқотмаган ҳолда, охирги ишга туширилган дастурлар ўртасида биридан‑бошқасига ўтиш имконини беради.

Бу сизга оператив хотиранинг ҳажми етарли бўлгунига қадар давом этади: ишга тушурилган дастурлар оператив хотиранинг бутун имкониятларидан фойдаланишга ўтганида, операцион тизим аввалроқ ишга туширилган иловаларни ўзидан бўшатиб, янгилари учун жой ҳозирлайди.

Шунда ҳам, диспетчер рўйхатидаги иловаларни ишлаб турувчи деб атаб бўлмайди. Аслида, бу фақат кешланган маълумотлар бўлиб, улар ҳеч қандай хатти-ҳаракатни амалга оширмайди ва фақат улар билан ишлашга тезроқ қайтишингиз учун оператив хотирада сақланади.

2-англашилмовчилик. «Фондаги» иловалар ёпилса, унумдорлик ошади

Шундай қилиб, иловалар деспетчери рўйхатида кўриб турганимиз бу фақат айсбергнинг учи холос. Бироқ биз яқин орада ишга туширилган иловаларни оператив хотирадан қўлда чиқариб ташлаш орқали ишлаш унумдорлигига ҳисса қўшамизку, тўғрими? Йўқ, бу ҳам ёлғон. Диспетчер рўйхатини қўлда ўчириш сизга оператив хотирани кўпи билан 100-150 мегабайтга ошириш имконини беради. Агар оператив хотирадан чиқариб ташланмаган бирор ўйин бўлса, балким бундан бироз кўпроқдир. Солиштириш учун, ҳаттоки фонда ишлаётган «ёғлиққина» «Facebook» ҳам атиги 200 Мб жой эгаллайди.

«Android»нинг бўш хотира ҳажмини мустақил назорат қилиш ва узоқ вақт давомида фойдаланилмаган дастурларни чиқариб ташлаш қобилиятини инобатга олган ҳолда, бундай кичик ютуққа эришиш, яъни яқин орада очилган дастурларнинг рўйхатини қўлда тозалашни, гарчи бунинг зиёни бўлмаса-да, мантиқсизга айлантиради.

Энди сиз «Android»нинг ишлаб турган иловаларини ёпишда ҳеч қандай мазмун йўқ эканлигини аниқ билувчи жуда кам сонли «Android» фойдаланувчилари сафига қўшилдингиз, деб умид қиламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг