Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Барно Султонова

Озодлик қўрқувнинг юзига тик қарай олишдир.

«Тўлов» ёхуд оғир бадал ҳақида оғир кино

«Тўлов» ёхуд оғир бадал ҳақида оғир кино

фото: кино ТВ. ру

Ўн йилдан бери тинч-тотув яшаётган бахтли оила. Уларнинг бир нафар қизи бор – исми Софи. Эр-хотин бир-бирини жуда ҳурмат қилади ва яхши кўради. Уларнинг ҳамма нарсаси – уйи бор, эркакнинг яхши каръераси. Аммо кунлардан бир кун 5 ёшли қизалоғи Софини янги энага гаровга олади. Ишга кетаётган эр-хотинни эса бир эркак. Воқеалар шундан кейин шиддат билан ривожланади.

Канада, Буюк Британия киноижодкорлари томонидан 2007 йилда тасвирга олинган «Тўлов» (Выкуп) ёки «Бадал» триллер, драма жанридаги ушбу кинони режиссёр Майк Баркер ишлаган. Том Райан ролини машҳур актёр Пирс Броснан ўйнаган. Доимо ижобий қаҳрамон ролидаги актёрни бу сафар босқинчи, зўравон ролида кўрасиз.

Бахтли оиланинг бошлиғи Нейл Рендэлл ролида эса яна бир машҳур актёр Жерар Батлер ўйнаган. Унинг хотини Эби Рендэлл – Мария Белло ижросида.

Бетоқатлик, бетоқатлик яна бетоқатлик

Ҳа, сиз эр-хотинни гаровга олган анави зўравон эркакнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатидан нафратланасиз, ичингиз қизийди, бетоқатланасиз – қани энди дўппослаб ташласам дейсиз. Аввало, у оила бошлиғи Нейлнинг банкдаги барча пулларини қўл қўйдириб олади.

140 минг доллар, ҳазилакам пул эмас. Олади... ва шунчаки ёқиб сувга ташлаб юборади. Бир чемадон пул-а. Демак талончига пул керак эмас – унда нима керак? Том эр-хотинни чизган чизиғидан юришга мажбур қилади. Яна сиз ҳар дақиқаси жумбоққа айланиб бораётган ушбу филмда эр ва хотинга ичингиз ачийди, уларнинг руҳий мувозанати бузилаётганига, асабийлашаётганига, чорасизлигига тенг шерик бўласиз. Анави эр-хотин бирлашиб бир уриб ҳушидан кетказса бўлмайдими, йўқ сенинг айтганингни қилмайман деса бўлмайдими, қўлидан чиқиб қочиб кетса бўлмайдими, дейсиз. Йўқ бўлмайди. Ахир уйда энага қизи Софини гаровга олган. Софининг ота-онаси бу эркакнинг айтганини қилмаса Софи ўлади, уни бошқа ҳеч қачон кўришмайди.

Талончи Том бир саҳнада Эбининг қўлига ҳужжатни беради, эрининг бошлиғига етказиши учун ва шу билан Нейлнинг каръерасига путур етказилишини айтади. Аёл ҳужжатни бошлиққа бермай деса қизи Софи, берай деса эри қамалиб кетиши мумкин. Шунда кинонинг янаям жумбоқли, янаям интригали жойи келади. Том Нейлга «хотинингга телефон қил, ҳужжатни раҳбаринга бермасин», дейди. Сизнинг эса баттар жаҳлингиз чиқади, бу эркак ўзи нима