Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

21 номзоддан 6 нотариус онлайн тарзда тайинланди

21 номзоддан 6 нотариус онлайн тарзда тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Аввал эълон қилинганидек, бугун, 11 январь куни вилоятлар ҳамда Тошкент вилоятидаги ва ўтган танловда кейинга қолдирилган Самарқанд шаҳар 18-сон ҳамда Андижон шаҳар 14-сон давлат нотариал идораларининг бўш (вакант) нотариуси лавозимларига танловлар ўтказилди.

Нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 21 нафар номзод талабгор сифатида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширди.

Танловлар натижасида Тошкент вилоятида 4 та, Самарқанд вилоятида 1 та ва Андижон вилоятида 1 та давлат нотариал идораларига нотариус тайинланди.

Жумладан, Тошкент вилояти:
Зангиота туман 3-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Саидбобоев Тохир Абдукаримович;
Зангиота туман 12-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Аброров Азизбек Самиевич;
Юқоричирчиқ туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Закирова Кундузхон Азатбековна;
Қибрай туман 6-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Мардиев Хасан Халмирзаевич;

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар 18-сон ДНИ лавозимига – Ахмедова Фарангиз Асламовна;

Андижон вилояти Андижон шаҳар 14-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Ибрагимов Нохитбек Муратовичлар тайинланди.

Танловлар янги тасдиқланган Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўтказилди ҳамда шу куни Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг