6 кунлик чақалоқ нархи шуми? Сирдарёда фарзандфуруш «она» ушланди
Бугунги кунда ўз фарзандини сотаётган «оналар» ҳақидаги хабарлар анча кўпайиб, дилларни хира қилмоқда. Айниқса, янги туғилган чақалоқ оддий товардек қўлма-қўл бўлишини ўйлашнинг ўзи даҳшат.
Жумладан, Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 20 февраль куни Янгиер шаҳрида яшовчи фуқаро А.К. Ховос туманида яшовчи С.Қ.нинг 2018 йил 17 февраль куни туғилган қиз фарзандини 3 минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, ҳозир суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter