Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазири ҳарбийларга берилган имтиёзлар тўғрисида изоҳ берди

Адлия вазири ҳарбийларга берилган имтиёзлар тўғрисида изоҳ берди

Руслан Давлетов — Ўзбекистон адлия вазири.

Кеча, 24 май куни Ўзбекистон адлия вазирлигида блогерлар ва журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди. Адлия вазири Руслан Давлетов уларни қизиқтирган қатор саволларга жавоб берди. 

Хусусан, журналист ва блогер Жамшид Ниёзов «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий ўқув юртларига ўқишга киришда берилган имтиёз ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинаётгани, мазкур масалага адлия вазирининг муносабати билан қизиқди.

— Хорижий давлатлар тажрибасига қарасангиз, ҳарбийларга катта имтиёзлар берилганлигини кўрасиз. Ушбу давлатларда ҳарбийларга жуда катта эҳтиром кўрсатилади. Масалан, Американи, Россияни ва бошқа кўплаб давлатларни олинг. Чунки улар уруш кўрган давлатлар, тинчликнинг қадрини, унинг аҳамиятини жуда яхши тушунади.

Бизнинг юртимизда йиллар давомида, худога шукрки тинчлик ҳукм сурмоқда. Шунинг учун тинчлик худди ўз-ўзидан бўлаётгандек, ўрганиб қолганмиз. Аслида, бунинг орқасида ҳарбий қудратимиз, юксак армиямиз турибди, мард зобитлар турибди. Шунинг учун ҳарбийларга ҳурмат билдириш, уларни қадрлаш алоҳида аҳамиятга эга.

Ҳарбийлик – қийин иш, уларнинг турмуш тарзига унча-мунча одам чидай олмайди. Ҳарбийларнинг фарзанди ота-онасини ойлаб кўрмайди баъзида. Улар бутун ҳаёти давомида доим ўз устларида машаққатли ишлашлари керак, ишлаш ва яшаш шароитлари ҳам бизникидан фарқ қилади. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳарбийларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилган. Ушбу имтиёзлар нафақат соҳадаги хизмат қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, балки ҳарбий соҳанинг нуфузини оширишни ҳам кўзлайди. Бу соҳага етук кадрларни жалб қилишга ҳам хизмат қилади.

Шунинг учун менинг фикримча, ҳарбийлар учун, уларнинг оилалари учун имтиёзлар берилиши табиий. Албатта, ижтимоий адолат тушунчасини ёддан чиқармаган ҳолда, — деб жавоб берди адлия вазири Русланбек Давлетов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг