Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Афанди» латифалари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

«Афанди» латифалари ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Ўзбекистон томони шу кунларда Марокаш давлатининг Работ шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича Ҳукуматлараро қўмитаси 17-сессиясида иккита элемент – «Ипакчилик ва тўқув учун анъанавий ипак ишлаб чиқариш» ҳамда «Хўжа Насриддин ҳақидаги латифаларни такрорлаш анъаналари»ни Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритиш ташаббуси билан чиқди.

Тадбирда Ўзбекистонга оид мазкур номоддий маданий мерос элементлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилгани эълон қилинди.

Қайд этилишича, эндиликда ҳар икки элемент халқаро миқёсда бутун инсоният маданий меросининг ажралмас қисми сифатида тавсифланади ва номоддий маданий мероснинг ушбу турларини эътироф этилади.

Маълумот учун, ҳозирга қадар Ўзбекистон томонидан Наврўз умумхалқ байрами, палов тайёрлаш маданияти ва анъанаси, аския санъати, катта ашула санъати, лазги санъати, бахшичилик санъати, Бойсун маданий макони ва Шашмақом. Атлас ва адрас тайёрлашнинг анъанавий технологияларини сақлаш бўйича Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази Номоддий маданий мерос объектларини асраб-авайлаш бўйича етакчилар реестридан жой олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг