Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистонда ўғрилар халқ гувоҳлигида жазоланди

Афғонистонда ўғрилар халқ гувоҳлигида жазоланди

Фото: Day.az

Афғонистоннинг Ғазна вилоятида ўғрилик қилган олти шахс омма олдида жазоланди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.

Ўғриларни жазолашдан аввал «Толибон» одамлари бозорда овозкучайтиргич билан юриб, савдогарларга ишни тўхтатиб, жазо ижро этиладиган жойга боришни буюришган.

Воқеа гувоҳларидан бири айтишича, жазога тортилганлар аёвсиз қамчиланган. Ҳар бир ўғрига 37 қамчидан урилиб, 7 ойдан 12 ойгача қамоқ жазоси берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг