Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Академик Бекжон Тошмуҳаммедов 85 ëшида оламдан ўтди

Академик Бекжон Тошмуҳаммедов 85 ëшида оламдан ўтди

Бекжон Тошмуҳаммедов.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, мамлакатда биофизика фанига асос солган етук олим, ёзувчи Ойбекнинг фарзанди бўлган Бекжон Тошмуҳаммедов 85 ëшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар бермоқда.

«Биофизиканинг Ўзбекистондаги асосчиларидан бири, дунё миқёсида танилган йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида оламдан ўтди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Бекжон Тошмуҳамедовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», дейилади хабарда.

Бекжон Тошмуҳаммедов 1935 йил 27 январда Тошкентда ёзувчи Ойбек хонадонида туғилган. 1958 йилда Москва давлат университетини тамомлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг