Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги ҳайвонот боғида шер одамга ҳамла қилди

Андижондаги ҳайвонот боғида шер одамга ҳамла қилди

Фото: «Lenta.ru»

Бахтсиз ҳодиса туфайли Хўжаобод тумани ҳудудида жойлашган «Ҳайвонот боғи»да қоровул бўлиб ишлаган 45 ёшли Ҳ.А. ҳаётдан кўз юмган.

2018 йил 30 декабрь куни қоровул қафасда сақланаётган «Симба» лақабли шерга емак бераётган чоғида ҳайвон унинг чап сонидан тишлаб, қаттиқ тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.А вафот этган.

Ҳозир суриштирув ишлари якунланган, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

«Xabar.uz» мухбири ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида «Ҳайвонот боғи» маъмурияти билан боғланди, улар бу хабарни инкор этишди. Хўжаобод тумани ИИБ вакили эса бу ҳақда маълумот бера олмаслигини, Андижон вилоят ИИБга боғланиш кераклигини айтди. Шундан сўнг, Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати билан боғландик. Матбуот хизмати ходими бу ишни Хўжаобод тумани прокуратураси кўриб чиқаётганини ва расмий маълумот бера олмаслигини билдирди.

Хуллас, тегишли идоралар ҳодиса юзасидан расмий маълумот беришни ҳозирча исташмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг