Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ кадетлари ўзбекистонлик ҳарбийлар билан тажриба алмашмоқда (фото)

АҚШ кадетлари ўзбекистонлик ҳарбийлар билан тажриба алмашмоқда (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

АҚШ Қуролли Кучлари резервдаги офицерларни тайёрлаш корпусининг бир гуруҳ курсантлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида бўлиб, бўлғуси офицерлар билан ўзаро тажриба алмашмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Меҳмонлар Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юртида ҳам бўлишди. 

Америклик меҳмонларга ҳарбий институт курсантлари билан биргаликда ўзбек миллий таоми — паловни пиширишлари учун имконият яратиб берилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Тўғриси мен жуда катта таассуротларга эга бўляпман. Биринчиси, курсантларнинг билимли ва хушмуомалалиги мени қойил қолдирган бўлса, кейингиси мамлакатингизни минг йиллик тарихга эга маданияти қизиқишимни янада оширди», – дейди Флорида университети курсанти Жулисса Рожас.

Таъкидлаш керакки, АҚШ қуролли кучлари вакиллари уч ҳафта давомида ўзбекистонлик курсантлар билан ҳарбий, маданий тадбирлар, назарий ва амалий машғулотлар орқали ўзаро тажриба алмашишлари кўзда тутилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг