Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арманистонда намойишлар тўлқини: янги бош вазир сайланиши кутилмоқда

Арманистонда намойишлар тўлқини: янги бош вазир сайланиши кутилмоқда

Фото:«Reuters»

Бугун, 1 май  куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида мухолифат етакчиси Никол Пашинян тарафдорлари Республика майдонида намойиш бошладилар. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Бугун Арманистон миллий мажлиси мамлакат бош вазири лавозимига сайлов  ўтказишни режалаштирган. Мазкур лавозимга ягона номзод Никол Пашинян даъвогарлик қилмоқда.

Намойишчиларни унча катта бўлмаган полиция гуруҳи кузатмоқда. Бундан ташқари, Республикачилар партияси фракцияси раҳбари Ваграм Багдасарян вазирни сайлаш учун овоз бериш қарори парламентда муҳокама қилингандан кейин қабул қилинишини маълум қилган.

«Арманистон ўз бош вазирига эга бўлиши керак. Мен аввалдан сайловга қарши эмаслигимиз ва мажлисни бойкот қилмаслигимиз ҳақида гапирганман. Биз ҳамманинг фикрини эшитамиз ва кейин қарор қабул қиламиз», — дея баёнот берган Багдасарян.

Маълумки жорий йилнинг 13 апрелида Серж Саргсян бош вазир этиб тайинлангач норозиликлар бошланган эди. 23 апрель куни Саргсян ўз лавозимидан истеъфо берганини маълум қилди ва шу тариқа «бахмал инқилоб» амалга ошди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг