Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фотофакт: аъзоликдан четлатилган Плутон ва 40 сайёра

Фотофакт: аъзоликдан четлатилган Плутон ва 40 сайёра

Фото: Carnegie Institution for Science

Юқоридаги суратда 2018 йилнинг октябрь ойида очилган 2015 TG387 сайёраси (унга Гоблин деб ном беришди) тасвирланган.

Гоблин Қуёш тизимининг ташқи қисмида жойлашган. Диаметри — атиги 300 километр. Жуда чўзилувчан орбитага эга, Қуёш билан оралиғи 65 дан 2300 астрономик бирликкача ўзгариб туради (1 астрономик бирлик — Қуёш ва Ер ўртасидаги масофа).

Навбатдаги топилган ушбу митти сайёра нима учун бир пайтлар сайёра ҳисобланган Плутоннинг тўлақонли сайёра эмаслигига яна бир далилдир. Чунки Қуёш тизими сиртида Плутонга ўхшаган яна қирқтача жажжи сайёра борлиги тахмин қилиняпти ва улар бирма-бир астрономлар томонидан кашф қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг