Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Берлин шаҳрида пичоқли ҳужум уюштирилди

Берлин шаҳрида пичоқли ҳужум уюштирилди

Фото: «Haber7»

Германия пойтахти Берлин шаҳридаги «S-Bahn» бекатида бир киши одамларга пичоқ билан ҳужум қилган. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Ҳужум бугун, 16 июнь куни эрта тонгда содир бўлган. Воқеа оқибатида икки киши оғир жароҳат олган, бир аёл яраланган.

Ҳужумчи воқеа жойидан яширинган.

Воқеа юзасидан полиция ходимлари суриштирув олиб бораяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг