Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўкадаги фермадан 5 та отни ўғирлаб кетишди

Бўкадаги фермадан 5 та отни ўғирлаб кетишди

Фото: «Uz24.uz»

2018 йил 21 январь кунидан 22 январь кунига ўтар кечаси, Тошкент туманида яшовчи, икки фарзанднинг отаси, муқаддам 2010 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғрилик) билан судланган, вақтинча ишсиз, 1981 йилда туғилган Х.А. ва маҳалладоши 1980 йилда туғилган А.Ю. ўғирликка қўл уришди.

Ақниланишича, улар Бўка туманида яшовчи Р.М. ва М.Н.ларга тегишли бўлган «Кўкорол-Замин ёшлари» фермер хўжалиги дала майдонида турган жами баҳоси 38 000 000 сўм бўлган 5 бош отини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўка туман ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг