Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун қуръа. ЕЧЛ 1/8 финалида қайси жуфтликлар тушишини истайсиз?

Бугун қуръа. ЕЧЛ 1/8 финалида қайси жуфтликлар тушишини истайсиз?

Бугун УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Жамоалар икки саватчага ажратилган: гуруҳ ғолиблари ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар.

Бир гуруҳда ўйнаган жамоалар ёки битта чемпионатда тўп сурувчи жамоалар қуръада ўзаро дуч келмайдилар.

Қуръа Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.

Гуруҳ ғолиблари

  • Бавария (Германия)
  • Барселона (Испания)
  • Боруссия Дортмунд (Германия)
  • Манчестер Сити (Англия)
  • Порту (Португалия)
  • ПСЖ (Франция)
  • Реал (Испания)
  • Ювентус (Италия)

Иккинчи ўрин эгалари

  • Атлетико (Испания)
  • Аякс (Голландия)
  • Ливерпуль (Англия)
  • Лион (Франция)
  • Манчестер Юнайтед (Англия)
  • Рома (Италия)
  • Тоттенхэм (Англия)
  • Шальке (Германия)

Гуруҳ ғолиблари 1/8 финалнинг биринчи баҳсларини сафарда (12/13 ёки 19/20 февралда), жавоб ўйинларини эса (5/6 ёки 12/13 мартда) — уйида ўтказади.

ЕЧЛ финали 1 июнь куни Мадридда — «Атлетико»нинг «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг