Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муаллақ дарвеш билан суҳбат, туризм кредити, бензин нархи, Бош прокуратурага очиқ хат, аэропортда ушланган Рашиджон Қодиров ва бошқа хабарлар

Муаллақ дарвеш билан суҳбат, туризм кредити, бензин нархи, Бош прокуратурага очиқ хат, аэропортда ушланган Рашиджон Қодиров ва бошқа хабарлар

Бугун, 24 февраль куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Эстония Президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эстония Республикаси Президенти Керсти Кальюлайдни Мустақиллик куни билан табриклади.

Туризм

Муаллақ турувчи дарвеш билан суҳбат (фото)

Бухоронинг эски шаҳар қисмида муаллақ турувчи дарвеш қисқа фурсатда машҳур бўлди. Кўплаб сайёҳлару меҳмонлар бунга катта қизиқиш билдирдилар, унинг ёнида расмга тушдилар. Фотосуратлар ОАВда, ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Қуйида ушбу дарвеш қиёфасидаги актёр билан уюштирган суҳбатимизни ҳавола этамиз.

Янгилик! «Ўзсаноатқурилишбанк»дан бошланғич бадалсиз туризм кредити

Туроператор томонидан тақдим этилган шартномада барча туристик хизматлар учун харажатлар (транспорт, меҳмонхона, дам олиш масканлари, гид, овқатланиш, тарихий обидалар, музей, театр, кўнгилочар ҳамда спорт масканларига ташриф ва бошқалар) киритилиши мумкин.

Жамият

«Ҳашар»дан воз кечдик. Наврўзгача 6 кун «Озодалик куни» деб эълон қилинди

Ободонлаштириш, тозалик ойлигини ҳамда ҳашарини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар ва туман ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, 2018 йил Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш арафасида пойтахтда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Кўприк қачон битади? «Бунёдкор» стадиони олдида қурилиш ишлари қандай кетяпти?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига кўра, пойтахтнинг Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида умумий узунлиги 667,5 метр бўлган замонавий йўл ўтказгични қуриш ишлари бошлаб юборилган эди.

Рашиджон Қодировнинг ҳибсга олингани расман тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Р.Х.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва унинг ўринбосари ишдан олиндими?

Кеча ижтимоий тармоқлар ва айрим хорижий сайтларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, унинг ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Xabar.uz» мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида қўмитанинг матбуот хизмати раҳбари Бобур Усмонов билан боғланди.

Рашиджон Қодиров хорижга учиб кетмоқчи бўлганида Тошкент аэропортида ушландими?

«Xabar.uz»даги маълумотларга кўра, Рашиджон Қодиров хорижга учиб кетмоқчи бўлганида Тошкент аэропортида ушланган. Бу маълумотни Бош прокуратуранинг расмий сайтида бугун эълон қилинган баёноти ҳам қайсидир маънода тасдиқлайди.

Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистонда ижтимоий дорихоналардаги арзон дориларни одамларга кўчма дорихоналар орқали етказиш таклиф этилди

Ижтимоий аҳамиятга молик дори маҳсулотлари нарх-навоси бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларининг қатъий жамоатчилик назорати ўрнатишда ҳамкорлик тизими қандай бўлади?

Барча касалликлар учун дори: афсонавий «юлдузча» тарихи

Олтин юлдуз тасвири туширилган кичкина қизил идишча шу қадар машҳур бўлиб кетганки, уни бир қарашда таниб олиш мумкин. Бу худди кока-колани бир кўрганда таниб олишдек гап.

Иқтисодиёт

Бензиннинг нархи: арзонми-қиммат? Бизда ва чет элда (инфографика)

2017 йил ноябрь ойида бензин 0,41 доллардан сотилган Ўзбекистон «Global Petrol Prices»нинг бензин нархи энг арзон мамлакатлар рейтингида 9-ўринни эгаллаганди.

Технология

«Start up club»: инвестордан $300 минг сармоя олиб, 6 ойда фойдага кирган тадбиркор ҳақида (видео)

Одатда аксарият тадбиркорлар ўз фаолиятини ўсмирлик даврларидан бошлашган. Бугунги кўрсатув меҳмони эса ўз бизнесини 10 ёшидан бошлаган.

Спорт

Умид Аҳмаджонов CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол ассоциациялари) президенти этиб сайланди

Конгрессда Эрон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби давлатлардан делегатлар ҳамда Жанубий Корея ва Қатар давлатидан ташриф буюрган юқори мартабали меҳмонлар иштирок этишди.

«Бунёдкор» аъзоси Достон Ҳамдамов «Анжи» сафига қўшилди. Клуб бундан бехабар

«Анжи» шартномада кўрсатилган футболчини қўйиб юбориш суммасини тўлаган ҳолда уни эркин агент сифатида қўлга киритиши мумкин.

Дунё

Имомали Раҳмон тадбиркорларга имтиёз берадиган қонунларни имзолади

Президент имзолаган қонунлар орасида «Тожикистонда президент сайлови тўғрисидаги» қонун ҳам бўлиб, у 30 ёшга тўлган фуқароларга президентликка номзодини қўйиш ҳуқуқини беради.

Трамп ўз маъмуриятининг биринчи иш йилини тарихдаги энг муваффақиятли деб атади

У бу ҳақида Вашингтонда бўлиб ўтган консерваторлар (Consevative Political Action Conference) конференцияда маълум қилди.

Афғонистон жанубида «Толибон» ҳужуми натижасида йигирмадан ортиқ аскар ҳалок бўлди

24 февраль куни Афғонистоннинг жануби-ғарбидаги Фарах вилоятида «Толибон» ҳужуми натижасида камида 25 нафар афғон аскари ҳалок бўлган

Ҳуқуқ

Эвакуаторчига ким ҳақ тўлайди: суғурта компаниясими ёки ҳайдовчи?

«Фалокат экан, яқинда машинамни уриб олдим, эвакуатор чақиришга тўғри келди. Эвакуаторчи пул талаб қиляпти, уни суғурта компанияси пул тўлаши керакмасми? Ахир мажбурий суғуртам бор-ку?»

Рашиджон Қодировга қандай жазо берилиши мумкин?

Расмий айбловга асосланадиган бўлсак, Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олишда гумон қилинмоқда.

Тавсия қиламиз

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг тушунарсиз иши

Яқинда оммавий ахборот воситаларида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг матбуот хизмати маълумотига таяниб Тошкент шаҳрига Беларусдан иккита катта ва ўрта сиғимли автобус олиб келиниб, 8 февралдан синов учун қатновга қўйилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Бош прокуратурага очиқ хат!

Бу ерда яна бир масала очилиб қоляпти: ушбу қарорда матбуот хизматлари тўғридан-тўғри раҳбарга бўйсуниши белгиланган. Демак, Бош прокуратура раҳбарияти ҳам Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани билан боғлиқ ҳолатни яширган бўлиб чиқиб қолмайдими?!

Уй эгаси фақат долларда гаплашади. Кўнсангиз, шу...

Тошкент шаҳрида ижарада туриш учун авваламбор уй керак. Эҳтиёждан келиб чиқиб у бир, икки ёки уч хонали квартира ёки ҳовли бўлиши мумкин. Таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистонда ижарага олиш/бериш тартиби бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Жиноятнинг миллатга дахли борми?

Энг қизиғи, бугун — ёшим қирқдан оша туриб негадир яна ўша ёшликдаги қўрқув тез-тез эсимга тушадиган бўлиб қолди. Билмадим, балки бу ҳам худди болалик даври каби инсон ҳаётининг янги бир босқичида рўй берадиган табиий ҳолатдир. Эҳтимол, ростан ҳам унга асос бордир...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг