Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дастурчилар учун биринчи робот

Дастурчилар учун биринчи робот

Фото: «Hi-News»

Бугунги кунда махсус тайёргарликка эга бўлмаган одамлар ҳам олдиндан мавжуд бўлган буйруқлар тўпламидан фойдаланган ҳолда робот яратмоқда. Бироқ «Sphero» компанияси CES 2018 кўргазмасида ўзгача роботни тақдим этди: ушбу робот кенг имкониятларга эга бўлиб, уни бошқариш учун «JavaScript»нинг асосини билиш лозим, деб хабар берди «Hi-News».

«Misty I» номини олган роботга учта микрофон ўрнатилган ва у иккита «Snapdragon» процессори базасида ишлайди. Бундан ташқари робот «борти»да дисплей, USB порт ва одамларнинг юзини ҳамда атрофдаги буюмларни танишда ёрдам берадиган камера мавжуд. Роботнинг ажралиб турувчи жиҳатларидан бири — деталларининг аксарияти унинг корпуси ичида эмас, ташқарисида жойлашган. Бошқача қилиб айтганда, қурилманинг барча қисмларидан тўғридан тўғри фойдаланиш мумкин.

Роботнинг бошига атроф-муҳит харитасини тузишга ёрдам берадиган сенсор ўрнатилган, орқа томонида эса «универсал плата» мавжуд бўлиб, унга исталган қисмни қўшиш мумкин. Бундан ташқари ихтирочиларнинг сўзларига кўра, «Misty I»га занжирли тасма ҳам ўрнатилади (ҳозирда у оддий ғилдиракда ҳаракатланмоқда).

Роботни созлаш учун «JavaScript»да ишлайдиган «API»дан фойдаланилган. Бу эса бир қатор дастурлар ва қурилманинг ишлаши учун олдиндан тайёрланган сигналларни яратиш имконини беради. Ушбу роботларни 2018 йилнинг февралидан бошлаб етказиб бериш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг