Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат ижтимоий буюртмалари учун танлов эълон қилинди

Давлат ижтимоий буюртмалари учун танлов эълон қилинди

Фото: «Turkiston - press»

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2018 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов эълон қилади.

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни талаб қилувчи давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари

Давлат буюртмачиси

маблағ

(млн. сўм

I. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, айниқса ногиронлиги бўлган ёшларни соғлиғини реабилитация қилиш шарт-шароитларини янада яхшилашга кўмаклашиш

1.                 

Устувор йўналиш: аҳолининг саломатлигини сақлаш ва яхшилаш, соғлом авлодни тарбиялаш учун шароитни шакллантириш, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминловчи давлат сиёсатини амалга ошириш.

Мақсад: болалиқдан ногиронликнинг олдини олишга, туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлашга, кам таъминланган оилаларда туғма юрак хасталиги билан туғилган болаларни (ногирон бўлган болаларни) даволашга кўмаклашиш.

Вазифалар:

- фертил ёшдаги аёллар ҳомиладорлигини муайян даврида ирсий ҳамда туғма хасталикларнинг қондаги биокимёвий маркерларини аниқлаш, ногиронлиги бўлган болаларни дунёга келишига эрта ташхис қўйиш ва профилактика ишларини ташкиллаштириш;

- туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш ҳамда профилактикасига доир 4 хил кўргазмали ахборот материалларини тайёрлаш;

- кам таъминланган оилалардаги аёлларда перенатал ва неонатал текширувлар ўтказиш учун ҳудудий скрининг-марказларини реактивлар ҳамда сарфланадиган материаллар билан таъминлашга кўмаклашиш;

- кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг бемор болаларига инсонпарварлик ёрдами сифатида туғма юрак хасталигини бартараф этиш мақсадида жарроҳлик амалиётини ўтказиш;

- жарроҳлик жараёнларига оксигенаторлар, дори-дармонлар ҳамда сарфланадиган бошқа материалларни инсонпарварлик ёрдами сифатида тақдим этиш;

- туғма юрак хасталигидан азият чекаётган болалар муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1000,0

2.                 

Устувор йўналиш: илк ёшидан 3 ёшгача бўлган психофизик ривожланишида камчиликларга  эга болаларга тиббий, психологик ва педагогик ёрдамни ташкил этиш, ногиронлиги бўлган болалардаги ривожланишдан орқада қолишни олдини олиш ва реабилитациясини олиб бориш.

Мақсад: тиббий педагогик ёрдамга муҳтож болалар учун илк ёрдам хизматларини (ИЁҲ)  илғор тажрибасини поликлиникаларда жорий қилинишига кўмаклашиш, Тошкент шаҳридаги кўп тармоқли даволаш муассасаларининг тажрибасини вилоят ва туманларда оммалаштириш.

Вазифалар: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг кенг тармоқли поликлиникаларида Илк ёрдам хизматларини ташкил этиш;

- кенг тармоқли поликлиникаларда имконияти чекланган болаларга махсус хизматлар кўрсатувчи хоналарни мосламалар билан жиҳозлашга кўмаклашиш;

- тиббий педагогик ёрдамга муҳтож ёш болаларни илк ёшдан ўз вақтида (туғилганидан) қамраб олиш;

- имконияти чекланган, ривожланишида муаммоларга эга болаларга ва оилаларига илк ёрдам тиббий педагогик ёрдам ва маслаҳатлар бериш тизимини шакллантириш, уларнинг таълим олишлари учун амалий ёрдам кўрсатиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

200,0

3.                 

Устувор йўналиш: тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар соғлиғи муҳофазасини таъминлаш, диагностика, перинатал ҳамда скрининг марказларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

Мақсад: ирсий, туғма, ортиррилган асаб касалликлари, жисмоний имконияти чегараланган, ногиронлиги бўлган болалар соғлиғини гидрокинезотерапия (сувдаги жисмоний тарбия) орқали уларнинг жисмоний фаоллигини, ўсиши ва умумий ривожланишини тиклашга шарт-шароит яратиш, замонавий гидрокинезотерапия даволаш усулларини кенг тадбиқ этиш.

Вазифалар: Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларидаги Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Фарғона минтақавий филиалида ҳисобда турган ногиронлиги бўлган  боаларни сув билан даволаш, соғлиғини тиклаш учун сув терапияси машғулотлари  билан қамраб олиш;

- бассейнни ишга тушириш, иситиш, сувни тозалаш ва сувни тайёрлаш тизимларини капитал реконструкция қилиш, замовнавий аэро ва гидромассаж мосламалари билан бойитиш;

- даволовчи физкультура инструкторларини гидрокинезотерапияни “санпин” талабларига мувофиқ қўллаш бўйича малака ва кўникмаларни ошириш;

- болаларни бассейнда гидрокинезотерапия орқали соғломлаштириш масалари бўйича ахборот ресурсларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш имкониятларини ошириш.

Фарғона вилояти ҳокимлиги

500,0

4.                 

Устувор йўналиш: минтақаларда тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, ташхис, перинатал, реабилитацион ва скрининг марказларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш.

Мақсад: имконияти чекланган болалар, оилалар реабилитацияси ва мослашуви, уларнинг жисмоний фаоллиги, ўсиши ҳамда умумий ривожланишини фитнес терапия (даволовчи жисмоний тарбия) ёрдамида тиклаш тизимини такомиллаштириш.

ВазифаларРеспублика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиали ҳудудида фитнес терапия залини ташкил қилиш;

- фитнес терапия залини зарур замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш;

- Самарқанд вилоятидаги болалар, меҳрибонлик, мурувват интернат-уйларида тарбияланувчи имконияти чекланган, жисмоний ва ақлий ривожланишида камчиликлари бўлган болаларни реабилитация қилиш шарт-шароитларини янада яхшилаш;

- Самарқанд, Навоий, Жиззах вилоятларида ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кучайтириш;

- Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиалини автотранспорт билан таъминлаш.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги

200,0

II. Жамиятда ҳуқуқий ва экологик маданиятни, аҳолининг фуқаро муҳофазаси соҳасида билим ва кўникмаларини юксалтиришда давлат органлари билан ҳамкорликни кучайтириш

5.                 

Устувор йўналиш: аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданиятини оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органи, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш.

Мақсад: жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишда, уларнинг ҳуқуқий онгини оширишда, нотариат, ФХДЁ органлари билан ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш.

Вазифалар:аҳолининг ҳууқий онги, ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ННТлари, давлат нотариуслари, ФХДЁ органлари билан 19 та туманда давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этиш;

маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолига бепул кўрсатиш 19 та ҳуқуқий маслаҳатхоналар ташкил этиш;

нотариат ва ФХДЁ органлари фаолиятига таалуқли 5000 та тарқатма материаллар, буклетлар тайёрлаш ҳамда аҳолига тарқатиш.

Адлия вазирлиги

150,0

6.                 

Устувор йўналиш: Нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларининг касбий билим ва ҳуқуқий маданиятини ошириш.

Мақсад: нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, ходимлари ва фаолларининг ҳуқуқий билим ва касбий кўникмаларини янада юксалтиришга кўмаклашиш.

Вазифалар: нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларини ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида 13 та семинарлар ташкил этиш;

- молия, бухгалтерия ҳисоб китобларини юритиш, грантлар, фандрайзинг ҳамда молиявий  аҳволини яхшилаш  борасида маҳорат дарсларини ўтказиш;

- ННТ ривожлантиришга алоқадор қонуности ҳужжатлар ва фаолиятига  оид 2000 та ахборот тарқатма материаллари, 2000 та буклетлар тайёрлаш ва чоп этиш

Адлия вазирлиги

50,0

7.                 

Устувор йўналиш: мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялаш жараёнларида оммавий ахборот воситаларининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни ёритишдаги ролини ошириш.

Мақсад: мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини янада кенгайтириш.

Вазифаларжисмоний ва юридик шахсларни суд органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;

- фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамоатчилик билан алоқаларини кенгайтириш, соҳадаги ислоҳотлардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;

- суд-ҳуқуқ ислоҳотларида давлат органларининг фаолиятини очиқлиги ва ошкоралигини  таъминлашда мустақил оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;

- суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга оширилиши, ҳуқуқ тарғибот органлари устидан жамоатчилик назоратини юксалтириш, ёшларда ҳуқубузарликларга нисбатан муросасизлик  туйғусини шакллантириш.

Адлия вазирлиги

70,0

8.                 

Устувор йўналиш: Оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган нашрларнинг чоп этилиши бўйича мақсадли дастурларни тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари учун медиа бозорда тенг шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Мақсад: Ҳаракатлар стратегиясига оид Давлат дастурларини нодавлат ОАВларида ёритилишини таъминлаш, ОАВларнинг демократик ислоҳотлардаги иштирокини фаоллаштириш, уларнинг ролини янада кучайтириш, қабул қилинаётган қонунлар унинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини ривожлантириш йўлида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш.

ВазифаларҲаракатлар стратегиясини бешта йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларни туб моҳиятига бағишланган материалларнинг бадиий савиясини, мазмундорлигини юксалтиришни қўллаб-қувватлаш;

- Ҳаракатлар стратегиясини кенг ёритилишига қаратилган “Ҳаркатлар стратегияси –оммавий ахборот воситалари нигоҳида” танловини ўтказиш;

- нодавлат ОАВларининг Ҳаракатлар стратегияси мақсадларини кенг жамоатчиликка  етказишда фаол иштирок этишини рағбатлантириш.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

140,0

9.                 

Устувор йўналиш: табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилишни ва оммалаштиришни ташкил этиш, экологик таълим савиясини оширишга кўмаклашиш.

Мақсад: Бухоро вилояти “Жайрон” экомаркази базасида экологик тарбия, тарғибот ва билимларни ривожлантиришга кўмаклашиш.

Вазифалар: Прежевал отларини, жайрон, қулонларни сақлаш учун ўралган майдончани ва ташриф марказини таъмирлаш;

- экологик таълим савиясини ошириш, интерактив экобилим дастурларини ишлаб чиқиш;

- экомарказни махсус адабиётлар билан тўлдириш, экомарказ ҳақида турли буклетлар ва тарқатма материаллар чоп этиш.

Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

140,0

10.            

Устувор йўналиш: фуқаро муҳофазаси тузилмаларини қутқарув асбоб-анжомлари ва воситалари билан таъминлашга кўмаклашиш.

Мақсад: “фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, бартараф этиш соҳасидаги тадбирлар ташкил этиш  ва амалга ошириш, аҳоли хавфсизлигини, атроф табиий муҳитини муҳофаза  қилишни, иқтисодиётга  зарарни камайтиришни таъминлаш.

Вазифалар: аҳоли ўртасида фавқулодда вазиятлар бўйича семинарлар ўтказиш, жойларда фавқулодда вазиятларга яқинлаштирилган иммитацион тадбирлар ўтказиш;

- фавқулотда вазиятлар содир бўлганда “аҳолининг ҳаракатлари” мавзусидаги эслатмалар ишлаб чиқиш ва тарқатиш;

- фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун энг зарур товарлар омборлари ва заҳиралари тизимини ташкил этишга кўмаклашиш;

- аҳолига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, зарар кўрганларга ғамхўрлик қилишга ўқитиш, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни тайёрлаш, санитария постларини ташкил этиш.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги

150,0

III. Миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, яқин қўшничиликни, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга амалий ёрдам кўрсатиш

11.           

Устувор йўналиш: ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини чуқурлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамиятда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш.

Мақсад: Хоразм вилоятидаги ННТлар ҳамда миллий маданий марказларнинг самарали фаолият олиб бориши, ўзаро тажриба алмашиши ва ҳамкорлик қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

Вазифалар:

 “ННТлар ва дўстлик уйи” биносини таъмирлаш ишларини  якунига етказиш;

- “ННТлар ва дўстлик уйи” базасида семинар-тренинглар, конференциялар ўтказиш учун шароитлар яратиш, зарур техник воситалари билан жиҳозлаш;

- ҳудудларнинг долзарб ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар вазифаларини ҳал этишга қаратилган семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш;

- ННТлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига услубий маслаҳат ва кўмак кўрсатиш, ўзаро тажриба алмашиш тизимини яхшилаш.

Хоразм вилоят ҳокимлиги

 

400,0

Жами

 

3000,0

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлиги;

- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий, кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;

- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

  1. Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2018 йил 15 мартдан 20 апрелгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига «Ўзбекистон почтаси» орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100163, Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 43-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг