Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёда қанча миллиардер бор?

Дунёда қанча миллиардер бор?

Фото: Infobae

2025 йилда дунёда миллиардерлар сони шитоб билан кўпайиб, жами 3 795 нафарга етди. Уларнинг умумий бойлиги — 15,1 триллион доллар. Бу ҳақда Altrata компаниясининг Billionaire Census 2026 ҳисоботида маълум қилинди.

Миллиардерлар сони бўйича АҚШ катта фарқ билан биринчи ўринда — 1 265 нафар. Кейинги ўринларда: Хитой — 363, Германия — 221, Россия — 151 нафар.

Ҳисоботда таъкидланишича, сўнгги даврда миллиардерлар сонининг ўсишига сунъий интеллект соҳасига киритилган улкан сармоялар оқими ҳам таъсир кўрсатган.

Дунё бойларининг 29 нафари «супермиллиардер» — ҳар бирининг 50 миллиард доллардан ортиқ бойлиги бор. Жаҳондаги миллиардерлар ўртача 71 ёшда, бойларнинг 13 фоизи — аёллар.

Миллиардерларнинг 62 фоизи бойлигига мустақил эришган, 8 фоизи эса мерос сифатида қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг