Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ ходимлари Андижонда ер билан боғлиқ яна бир порахўрликни аниқлади

ДХХ ходимлари Андижонда ер билан боғлиқ яна бир порахўрликни аниқлади

Бундан икки ой аввал Андижон вилояти Булоқбоши тумани ер ресурслари давлат кадастри бошлиғи У.Р. Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган эди.

Мутасадди шахс мансабини суиистеъмол қилиб, туман ҳудудидан 4 сотих ер майдони ажратиб бериш учун фуқаро У.Б.дан 4 минг АҚШ доллари талаб қилган ва кўрсатилган пул маблағини олаётган вақтида жиноят устида ушланиб, унга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

13 сентябрь куни ДХХ Андижон вилояти бошқармаси Булоқбоши туман бўлими ходимлари ҳамда туман департаменти бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ер ресурслари давлат кадастри туман бўлими ер тузувчи мутахассиси А.Қ. фуқаро Д.Б.га “Ширмонбулоқ Гулшодаси” фермер ҳўжалигига қарашли бўлган 1 сотих ер майдонини турар-жой сифатида унинг хонадони яшаш майдонига қўшиб бериш учун фуқародан 1000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Мутахассис ўзининг “Тико” автомобилида пулни олаётганида қўлга тушди.

А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилди. Ҳозир туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг