Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электрон тижорат орқали сотилган 3 минг долларгача бўлган товарлар экспорти мониторингдан ўтказилмайди

Электрон тижорат орқали сотилган 3 минг долларгача бўлган товарлар экспорти мониторингдан ўтказилмайди

Фото: «focus.ua»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигинг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ эндиликда:

  • электрон тижорат орқали сотилган қиймати уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (хизматлар) экспорти Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида мониторингдан ўтказилмайди;
  • тижорат банкларига қўйилган тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймаслик бўйича талаб, товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатларига тадбиқ этилмайди;
  • товар ва хизматларни интернет-дўкон ва электрон савдо майдончалари орқали сотувчи шахслар ўз фаолиятларини электрон чек ёки ҳақ олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат юборишни таъминлайдиган виртуал терминалларни (E-POS) қўллаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг