Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элон Маскка дунёдаги энг катта маош тайинланди

Элон Маскка дунёдаги энг катта маош тайинланди

Фото: «Euronews»

«Tesla» директорлари кенгаши йиғилишида компания раҳбари Элон Маскка рекорд даражадаги маош тайинланди. Бу ҳақда «Live.ru» хабар берди.

Компания акционерлари Элон Маскнинг йиллик маошини $2,6 млрд.гача кўтаришга овоз беришди. Бу рекорд даражадаги маош ҳисобланади — дунёдаги ҳеч бир компания раҳбари бунча ишлаб топмайди.

Маош ҳажми тўғридан-тўғри компания капитализацияси билан боғлиқ — компания қанча қимматлашгани сари унинг раҳбари маоши ҳам ошиб боради.

Аммо бу ҳолатнинг бир ғаройиб томони бор. Элон Маскка 10 йил давомида бир цент ҳам берилмайди. Маошининг тўлиқ ҳаммасини у 10 йилдан кейингина ололади.

Шундай қилиб, «Tesla» компанияси раҳбари 2028 йилга бориб 26 млрд. долларлик чекни қўлига олади. Компания муваффақиятига қараб, бонус  $50 млрд.га етиши ҳам мумкин.

Маск бу пулларни олиши учун бир нечта муҳим вазифаларни бажариши лозим: «Tesla» автомобилларини ҳамёнбоп қилиш, сотувини ошириш, инсонни Марсга жўнатиш, энергетика бозорини қўлга олиш ва «Starlink» глобал йўлдошли интернетни ишга тушириш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг