Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа иттифоқи Россияга нисбатан тажовузкор сиёсат олиб бормайди

Европа иттифоқи Россияга нисбатан тажовузкор сиёсат олиб бормайди

Фото:«ИноСМИ»

Франция президенти Эммануэл Макрон Европа иттифоқи Россияга нисбатан тажовузкор сиёсат олиб бормайди дея баёнот берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Европа иттифоқи Россияга нисбатан ҳеч қандай тажовузкор сиёсат олиб бормайди. Аксинча, у қўшни давлатлар билан давомли стратегия ишлаб чиқиш ниятида», — дея айтиб ўтди Макрон ЕИ давлат раҳбарлари саммитидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида. Шунингдек, у бу ҳақда майда Санкт-Петербург шаҳрига қилган ташрифи давомида ҳам айтганини қўшимча қилди.

Шу билан бирга у Европа иттифоқи коллектив хавфсизлик ва ҳалигача ечими топилмаган Украина инқирози муаммоларини эътиборсиз қолдирмаслигини, Россия ва Украина Минск келишуви шартларини бажаришда ўзаро тил топишишади деб умид қилишини ҳам айтиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг