Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франция ўз тарихида учинчи бор жаҳон чемпионати финалига чиқди

Франция ўз тарихида учинчи бор жаҳон чемпионати финалига чиқди

Франция терма жамоаси жаҳон чемпионатининг биринчи финалчисига айланди.

Дидье Дешам жамоаси ярим финалда Бельгияни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ягона гол 51-дақиқада ҳимоячи Самюэль Умтити томонидан киритилди.

Франция ўз тарихида учинчи бор жаҳон чемпионати финалига чиқди. 1998 йилда финалда Бразилияни мағлуб этган бўлса, 2006 йилда Италияга мағлуб бўлган эди.

Франция терма жамоасининг ЖЧ-2018 финалидаги рақиб ким бўлиши бугун маълум бўлади Хорватия – Англия учрашуви Москвадаги «Лужники» стадионида ўтказилади.

Франция – Бельгия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 51 Умтити.
Франция – Льорис, Павар, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Канте, Погба, Мбаппе, Гризманн, Матюиди (Толиссо, 86), Жиру (Нзонзи, 85).
Бельгия – Куртуа, Шадли (Батшуайи, 90), Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Витцель, Дембеле (Мертенс, 60), де Брюйне, Феллайни (Феррейра Карраско, 80), Азар, Лукаку.
Огоҳлантириш: Азар (63), Алдервейрелд (71), Канте (87), Мбаппе (90), Вертонген (90).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг