Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM» автоном бошқариладиган автомобиллар заводига 100 миллион доллар сармоя киритади

«GM» автоном бошқариладиган автомобиллар заводига 100 миллион доллар сармоя киритади

Фото: «ITC.ua»

«Genral Motors» компанияси Мичигандаги иккита заводда автоном ҳолда бошқарилувчи «Chevy Bolts» электромобилини оммавий ишлаб чиқаришга 100 миллион доллар сармоя киритади, деб хабар берди «ITC.ua».

«Cruise AV» номини олган автомобиллар компаниянинг дастлаб тепкиларсиз, руль ва бошқа қўлда бошқарилувчи қурилмаларисиз бошқариш учун ишлаб чиқарилган илк моделлар қаторига айланади.

Мустақил бошқариладиган автомобиль учун сенсор қурилмалари Браунстаундаги заводда ишлаб чиқарилади, «Cruise AV»нинг ўзи эса Орион шаҳридаги заводда йиғилади. Ушбу иккита заводни модернизация қилишга 100 миллион сарфланиб, «Cruise AV»нинг тўртинчи авлоди 2019 йилдан ишлаб чиқарила бошланади.

Шунингдек, «Genral Motors» компанияси йирик шаҳарларда автоном бошқариладиган таксилар сервисини ҳам ишга туширишни режалаштирмоқда. Режага кўра, у ҳам 2019 йилдан бошлаб амалга ошади. Сан-Франсискода синовдан ўтказилаётган автомобиллар ҳамон йўл-транспорт ҳодисаларини содир этмоқда. Шунга қарамай компания автоном бошқариладиган автомобиллар учун дастурий таъминот яратишни давом эттирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг