Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Huawei P30 Pro» тақдимот куни аниқ бўлди

«Huawei P30 Pro» тақдимот куни аниқ бўлди

Фото: «TechRadar»

Хитойлик ишлаб чиқарувчи янги туркум смартфонларини тақдим этиш арафасида — бу сафар унинг камералари асосий эътиборда бўлади.

«Huawei P30» туркуми Париж шаҳрида 26 март куни тақдим этилади. Бу ҳақда компания «Twitter»даги саҳифасида маълум қилди.

Шу куни «P30» ҳамда «P30 Pro» флагманлари тақдим этилиши аниқ. Уларнинг «чўнтакбоп» талқинлари чиқадими-йўқми — ҳозирча номаълум.

Янги авлод телефонларида фотоимкониятларга катта урғу берилмоқда. Гап-сўзларга қараганда, «P30 Pro» тўрт асосий камера ва ўн каррали зумга эга бўлади. Таъкидлаш керакки, «P20 Pro» тунги фотосуратлари сифати билан фойдаланувчиларга ёққанди.

«Samsung Galaxy S10»нинг асосий рақибларидан бири айнан «P30 Pro» бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг