Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабгача таълим муассасасидаги фарзандингизни интернет орқали кузатиб туриш имконига эга бўласиз

Мактабгача таълим муассасасидаги фарзандингизни интернет орқали кузатиб туриш имконига эга бўласиз

Фото: «Uza.uz»

Мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Меъёрларга мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг жисмонан соғлом, ақлий ва интеллектуал ривожланишлари учун лозим бўлган жиҳозлар, ўйинлар ва ўйинчоқлар ва ҳоказолар киритилган.

Хусусан, эндиликда мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмонан соғлом ривожланиши учун чиниқтириш ва ясси оёқликни олдини олиш учун йўлакчалар, релаксацион креслолар, ҳаво тозалагичлар (рециркулятор), стерилизаторлар, ақлий ривожланиши учун «Банк», «Почта», «Ферма», «Автомобиль тураргохи» ва бошқа ўйин марказлари, интеллектуал ривожланиш учун кўп функцияли саҳналар, «Тасвирий фаолият» бурчаклари бўлиши лозим.

Шунингдек, ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ҳудуди ўйин майдончалари интернет орқали кузатиш имкониятига эга бўлган видео кузатув техникаси билан жиҳозланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг