Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ислом Каримовни хотирлаб, Самарқанднинг барча туманларида эҳсон оши берилади

Ислом Каримовни хотирлаб, Самарқанднинг барча туманларида эҳсон оши берилади

Фото: «Sputnik»

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам қатнашмоқда.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва таваллудининг 80 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларга тайёргарлик ишлари ҳолати ва амалга оширилаётган чораларга бағишланган йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ҳам сўзга чиққан.

«Ҳазрати Хизр мажмуасида қурилиш ишлари тугалланган. Мажмуа очилиш маросимига тайёр. Ўша куни Самарқанднинг барча туман ва шаҳарларида эҳсон оши берилади», — деб айтган Туробжон Жўраев. 

Мухбиримизнинг маълум қилишича, йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими Ўзбекистон Президентидан мажмуанинг очилишига бутун республикадан меҳмонларни таклиф этишга рухсат сўраган. Бунга жавобан давлат раҳбари тадбирга ҳар бир вилоятдан 50 нафардан меҳмон, яъни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан бирга ишлаганлар, зиёлилар, ёшлар вакиллари боришини маълум қилган. Шавкат Мирзиёев Бош вазир Абдулла Ариповга бошқа вилоятлардан келувчи меҳмонларнинг келиб-кетиши бепул ва беғараз бўлишини ташкиллаштириш ҳақида топшириқ берган.

Бизга маълум қилишларича, эҳсон оши Ислом Каримов туғилиб-ўсган хонадонда ҳам берилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг