Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Италия ҳамон ҳукуматсиз қолмоқда

Италия ҳамон ҳукуматсиз қолмоқда

Фото:«DrStockPhoto.com»

Италия президенти Сержо Маттарелла мамлкатнинг янги потенциал бош вазири Карло Коттарелли билан учрашди. Аммо улар янги ҳукумат борасида аниқ бир келишувга эришганлари йўқ. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Аммо Коттарелли бу ҳақида ҳеч нарса демади. Маттарелла билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин у на мандатдан воз кечиш, на янги ҳукуматнинг иш бошлаши ҳақида гапирди. Ҳозир парламентдаги коалиция унинг истеъфосини талаб қилиб турибди.

«Reuters» манбаларига таяниб хабар беришича, Коттарелли депутатлар билан ҳатто муваққат ҳукумат борасида ҳам келишувга эриша олмаган. Бундай ҳолатда, агентликнинг қайд этишича, президент яқин кунларда парламентни тарқатиб юбориб, муддатидан олдин сайлов ўтказиш ҳақида буйруқ беради. Сайлов 29 июлда ўтиши мумкин.

Италиянинг етакчи партиялари иқтисодий инқироз шароитида сайловни кечиктирмаслик лозимлигини айтмоқда. Акс ҳолда евроскептиклар вазиятдан фойдаланиб қолишлари ва Италиянинг ЕИдан чиқиши масаласини кўтаришлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг