Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Жаҳон» ахборот агентлиги негизида «Дунё» ахборот агентлиги ва Медиа-марказ ташкил этилади

«Жаҳон» ахборот агентлиги негизида «Дунё» ахборот агентлиги ва Медиа-марказ ташкил этилади

Фото: «Sputnik»

Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Жаҳон» ахборот агентлиги негизида «Дунё» ахборот агентлиги ва Медиа-марказ ташкил этилади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

Шу билан бирга, вазирлик тизимида Таржимонлар бюроси ҳамда Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази негизида Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази ташкил этилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги ва Медиа-маркази, Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази, Таржимонлар бюроси Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугун, 2018 йилнинг 5 апрель куни имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг