Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жорий йилдан яйлов ер майдонларининг электрон ҳисоби юритилади

Жорий йилдан яйлов ер майдонларининг электрон ҳисоби юритилади

2023 йил 1 августгача яйлов ер майдонларининг электрон ҳисобини юритиш йўлга қўйилади. Ижарага берилган яйлов ер майдонлари эса (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) хатловдан ўтказилиб, яйловлардан фойдаланишнинг ҳолати ҳамда шартнома талаблари бажарилганлиги ўрганилади.

Бу борада яйловларни муҳофаза қилишга оид Президент фармони қабул қилинди.

Қарорга кўра, халқаро молия институтларининг 7,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағидан 2023 йилда қуйидаги чоралар кўрилади:

  • йиллик қуввати 10 минг тонна бўлган майда шохли моллар учун омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил қилиш;
  • чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораториясини ташкил қилиш;
  • қоракўлчилик-наслчилик хўжаликларида 500 минг бош майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш.

Шунингдек, дон етиштириш учун 800 гектар яйлов ўзлаштирилади.

Қарорга кўра, 500 гектар яйловда қуёш энергиясида ишлайдиган насос агрегатлари ёрдамида ерости сувларини чиқариш ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича намунавий пилот лойиҳаси амалга оширилади.

2023 йил 1 сентябргача янги таҳрирдаги «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг