Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Кобальт»ни олиб қочган мактаб ўқувчиси ушланди

«Кобальт»ни олиб қочган мактаб ўқувчиси ушланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 28 ноябрь куни Олмазор туманида яшовчи 224-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси, муқаддам судланган И.М. «Фарҳод» ярмаркаси олдидаги 14-блокда жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонасида «Кобальт» автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу авто хусусий тадбиркор У.С. томонидан таъмирлаш учун устахонада қолдирган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида И.М. юқоридаги ярмарка олдида шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Автомашина техник соз ҳолда эгасига топширилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг