Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кобулда навбатдаги портлаш: бу сафар ҳарбий академияга ҳужум қилинди (видео)

Кобулда навбатдаги портлаш: бу сафар ҳарбий академияга ҳужум қилинди (видео)

Фото: «Obozrevatel.com»

Афғонистондаги Маршал Фаҳим ҳарбий академияси яқинида беш нафар қуролли шахс ҳужум қилиши натижасида 11 аскар ҳалок бўлди, 15 нафари яраланди. Бу ҳақида «Reuters» хабар тарқатди.

Мамлакат мудофаа вазирининг айтишича, жиноятчиларнинг 4 нафари тўқнашувда ҳалок бўлган, биттаси қўлга тушган. Мазкур теракт бўйича жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олган.

Фото: AFP

Икки кун аввал ҳам Кобулда 100 кишининг умрига зомин бўлган мудҳиш теракт содир этилганди.
«Биз вазиятни назоратга олиш ва халқ хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрмоқдамиз», — деган мамлакат мудофаа вазири Ториқшоҳ Баҳромий.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг