Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маск «SpaceX» ва «Tesla» компаниялари саҳифасини «Facebook»дан ўчирди

Маск «SpaceX» ва «Tesla» компаниялари саҳифасини «Facebook»дан ўчирди

Фото: «lenta.ru»

«SpaceX» ва «Tesla» компаниялари эгаси Элон Маск #deletefacebook ҳаракатига қўшилди ва ўз компаниялари саҳифаларини тармоқдан ўчириб юборди, деб хабар берди «Ведомости».

«Мард бўлсангиз, «SpaceX»ни «Facebook»дан ўчириб юборинг» — деб ёзганди «Twitter» фойдаланувчилардан бири. Бунга жавобан Маск бундай саҳифалар борлигини билмагани, бор бўлса ўчириб юборишини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, «Cambridge Analytica» фирмаси ижтимоий тармоқнинг  50 миллион фойдаланувчиси шахсий маълумотларидан фойдаланишига доир можаро пайдо бўлганидан кейин «Facebook»дан воз кечишга чорловлар авж олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг