Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марк Цукерберг «Facebook»нинг айбини тан олди

Марк Цукерберг «Facebook»нинг айбини тан олди

Фото: «Ukropnews.com»

Энг йирик ижтимоий тармоқ — «Facebook» асосчиси Марк Цукерберг АҚШ президенти Дональд Трамп сайлов кампанияси юзасидан иш олиб борган «Cambridge Analytica» ижтимоий тармоқнинг заиф жиҳатини аниқлагани ва фойдаланувчилар шахсий маълумотларидан нотўғри фойдаланганлигини тан олди, деб хабар берди «NV.ua».

«Facebook»ни мен ишга туширганман, шундай экан бизнинг платформада содир бўлаётган барча нарсага жавобгарман. Мен жамиятимиз ҳимоясига жиддий ёндошаман. Янги дастурларда «Cambridge Analytica» билан содир бўлган муаммолар такрорланмаса-да, бу содир бўлган ҳолатни ўзгартирмайди», — деб ёзади Цукерберг ўзининг «Facebook»даги саҳифасида.

Цукерберг шахсий маълумотлар дастлаб номи ошкор этилмаган тадқиқотчи томонидан ўқув мақсадларида қўлланилганлиги ва бунда белгиланган махфийлик қоидаларининг барчасига риоя этилганлигини маълум қилди. Кейинчалик маълумотлар ёт компаниялар, жумладан «Cambridge Analytica»га тақдим этилган.

Цукерберг ижтимоий тармоқ хавфсизлигини яхшилаш борасида аниқ учта қадамни санаб ўтди. Биринчиси, шубҳали фаолиятга эга барча дастурларни тўлиқ текшириш. Текширувдан бош тортган дастурчилар «Facebook API»дан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Иккинчидан, «Facebook» ёт дастурчиларга фойдаланувчилар маълумотидан фойдаланиш чекловини янада кучайтиради. Масалан, дастурчининг ҳуқуқи фойдаланувчи унинг дастуридан уч ой давомида фойдаланмаса бекор қилинади. Фойдаланувчининг дастурга киришида бегона дастурчиларга фақат унинг исми, сурати ва почта манзили тақдим этилади.

Учинчидан, янгиликлар лентасининг юқори қисмида фойдаланувчига ўзи ишлатаётган дастурлар ҳақида маълумотлар чиқиб туради. Шу орқали «Facebook» фойдаланувчиларга бегона дастурларни осонликча блоклаш имкониятини тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг