Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бекор қилинаётган лицензиялар, Блогерлар чемпионати ҳакамлари, ишдан бўшаганлар ва янги тайинловлар, «Малика»даги суриштирув, ўртача ойлик маош ва бошқа хабарлар

Бекор қилинаётган лицензиялар, Блогерлар чемпионати ҳакамлари, ишдан бўшаганлар ва янги тайинловлар, «Малика»даги суриштирув, ўртача ойлик маош ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Жазоир халқига ҳамдардлик билдирди

Эслатиб ўтамиз, бугун Жазоирда ҳарбий-транспорт самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида 257 киши қурбон бўлди.

Жамият

Улуғбек Султонов, Мубашшир Аҳмад ва Шермурод Тоғай ишдан олинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Котибият бўлими мудири Улуғбек Султонов ва бўлим ходими Мубашшир Аҳмад лавозимидан озод этилган.

Блогерлар чемпионатининг ҳакамлари билан танишинг!

Таъкидлаш жоизки, чемпионатга ҳакамликка мутахассисларни жалб қилишда бир қатор мезонларни ҳисобга олишга ҳаракат қилинди. Энг аввало, блогерликнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиб, ҳакамликка турли ёш ва соҳадаги инсонларни таклиф қилдик.

«Xabar.uz» суриштируви: «Малика» савдо марказидаги айрим дўконлар нега ёпилди?

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида бугун, 11 апрель куни «Малика» савдо марказига борди. Мухбиримиз «Premium Prime Service» МЧЖ директори Асқар Азимов билан учрашиб, ушбу масалага ойдинлик киритди.

Энди жисмоний шахслар ҳам бемалол таксичилик қилиши мумкин

9 та турдаги фаолиятни лицензиялаш тартиби лицензиялаш бўйича функцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига топшириш йўли билан соддалаштирилмоқда.

Янги фармон билан 40 дан ортиқ лицензиялаш тартиби бекор қилинади

Мазкур фармон лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, улардан ўтишнинг соддалаштирилган механизмларини белгилашга қаратилган. Унда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини расмийлаштириш ёндашувлари ва тамойиллари тубдан қайта кўриб чиқилган.

Лицензия бериш чўзилса, тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юбориш мумкин

Ушбу фармонга оид муҳим янгиликлардан яна бири бу тиббиёт ва фармацевтика фаолияти, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ.

Мукофот жамғармаси 60 млн. сўмлик Блогерлар чемпионатида кимлар қатнашиши мумкин?

Муштарийлар, блогерлар ва мустақил журналистлардан кўплаб саволлар келиб тушмоқда: кимлар қатнашиши мумкин, қандай чекловлар бор? Бу, албатта, чемпионатга бўлган катта қизиқишдан далолатдир. Келинг, Блогерлар чемпионатида кимлар қатнашиши мумкин, шунга ойдинлик киритсак.

Ҳодиса

«Минор» масжидида ўғирлик қилган шахс саккиз йилга қамалди

Ҳар икки жабрланувчи ҳам масжид ходимларига мурожаат қилган ва ходимлар кузатув камераси тасвирларини синчиклаб кўришган. Уларда Н.Эргашевнинг пулни олгани муҳрланиб қолган эди.

Маданият

Шайх ҳазратларининг «Ислом тарихи» китоби сотувга чиқмоқда

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қаламига мансуб «Ислом тарихи» номли иккита китоб нашрдан чиқди.

Тезкор хабар! Ёзувчилар уюшмаси раҳбарияти алмашди

Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимидан озод этилиб, ўрнига янгилари тайинланди.

Қодирий нега қатағон қилинган?

НКВД жаллодлари 1937 йилда турли-туман қийноқ усулларини қўллаш натижасида ўзбек халқининг қанчадан-қанча зиёлилари иродасини синдира олган. Инсон зоти кўрмаган қийноқлардан зада бўлган зиёлилар қора туҳматдан иборат сўроқ баённомаларини ўз имзолари билан тасдиқлашга мажбур бўлишган. Бироқ Апресян бошлиқ НКВД ходимлари Қодирийни «жиловлаш»нинг уддасидан чиқишолмади.

Тошкентда ёзувчилар учун 120 хонадондан иборат уй қурилмоқда

Худди шундай уйлар вилоятларда ҳам барпо этилиши кўзда тутилган. Бундай уйлар ёзувчиларга имтиёзли ипотека кредитлари орқали тақдим этилади.

Иқтисодиёт

Олтин-валюта захираларининг янги қиймати эълон қилинди

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Гилос хариди бўйича янги нархлар белгиланди

Ўзбекистон гилос мевасини экспорт қилиш ҳажми бўйича жахонда 5-ўринда бормоқда. Ушбу кўрсаткич бир қарашда юқори кўринса-да, Ўзбекистон имконияти ва салоҳияти бўйича дунёда гилос экспорти етакчисига айланиш қудратига эга.

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 1,5 млн. сўмдан ошди

Таълимда 20841 та муассасада 982,5 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 38,6 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 3627,1 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 30,6 %ни) ташкил этган.

Ўртача ойлик иш ҳақи қайси соҳада энг юқори?

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 1,5 млн. сўмдан ошгани ҳақида хабар берган эдик. Хўш, қайси соҳада ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал иш ҳақи энг юқори?

Ўртача ойлик иш ҳақи бўйича Наманган вилояти охирги ўринда

Иқтисодий фаолият турлари кесимида иш ҳақи кўрсаткичларини умумлаштириш натижасида, 2018 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 548,3 минг сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

Спорт

Лушчан «Сўғдиёна»даги фаолиятини суперкамбэк билан бошлади

Учрашувнинг биринчи бўлимида Зоҳир Пиримов ва Азизбек Турғунбоев мезбонлар дарвозасини ишғол этиб, ўйин тақдирини ҳал этгандек эди, гўё. Аммо ўйин якунига 15 дақиқа қолганда барчаси ўзгариб кетди.

Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Бу йўлда икки қўшни мамлакат футбол уюшмаларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин.

Технология

Цукерберг АҚШ Конгрессидаги чиқишида Ўзбекистонни ҳам тилга олди

«Facebook» асосчиси Марк Цукерберг 10 апрель куни АҚШ Конгресси аъзолари қаршисида чиқиш қилди. 44 сенаторнинг ҳар бирига Марк билан суҳбатлашиш учун 5 дақиқадан вақт ажратилган.

Тошкентда 3 гектар майдонда Инновация парки барпо этилади

Талабалар шаҳарчасида Инновацияларни жорий этиш илмий-амалий маркази жойлаштирилади. Шу ерда Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси ҳам қурилади.

Дунё

Хитойда автомобиль портлади. Қурбонлар бор

Воқеа содир бўлганидан сўнг, ҳуқуқ-тартибот ходимлари, ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари қутқарув ишларини олиб боришган.

Хабаровскда «Ми-8» вертолёти ҳалокатга учради

«Восток» компаниясига тегишли бўлган вертолёт бинолар чеккасидаги ташландиқ ҳудудга қулаб тушган. Оқибатда бортдаги олти киши ҳаётдан кўз юмган.

Озарбайжонда президент сайлови бошланди

Мамлакатнинг беш миллиондан ортиқ фуқароси сайлаш ҳуқуқига эга бўлиб, улар учун 5641 та сайлов участкаси очилган.

Хабаровскда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Ҳодисани текширганлар ҳалокатга «ёмон об-ҳаво, техник носозлик ёки учувчининг хатоси» сабаб бўлганини маълум қилган.

Жазоирда самолёт ҳалокатга учради. Юзлаб қурбонлар бор

Жазоир армияси аскарларини олиб кетаётган Ил-76 самолёти Буфарик шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилганидан сўнг бир неча дақиқа ўтиб, Блида провинциясида ерга қулаган.

Тавсия қиламиз

Яна Фарғона: мулк, ҳоким, МХХ...

Муаммо ечим топадигандай эди. Ахир шикояти юзасидан фуқаронинг уйига вилоятнинг биринчи раҳбари шахсан келди, кўнглини кўтарди, юпатди, пировардида ваъдани қуюқ қилди: «...яна ёзув-чизув қилиб юрманглар, ҳаммасини ҳал қиламиз...».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг