Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди жисмоний шахслар ҳам бемалол таксичилик қилиши мумкин

Энди жисмоний шахслар ҳам бемалол таксичилик қилиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Унга кўра, 9 та турдаги фаолиятни лицензиялаш тартиби лицензиялаш бўйича функцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига топшириш йўли билан соддалаштирилмоқда. Шу билан бирга, 5 турдаги лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш функциялар республика давлат бошқарув органларидан уларнинг ҳудудий бошқармаларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, фармонда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 19 турдаги лицензияларни ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилган. Масалан, 2018 йил 1 июндан:

— телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш, баҳолаш, ветеринария ва туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда;

— риэлторлик ташкилотлари учун устав капиталининг мажбурий миқдорига нисбатан қўйиладиган лицензион талаблар бекор қилинмоқда, олдиндан тўлов олмаган ҳолда риэлторлик хизматларини кўрсатиш имконияти берилмоқда;

— енгил автомобилга эга бўлган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор шаклида йўналишли такси сифатида йўловчиларни тижорат асосида ташиш ҳуқуқи берилмоқда;

— кўчма савдони амалга оширишга рухсатнома якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам, рухсатнома амал қилиш муддатини ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга бериш ҳуқуқи берилмоқда, битта рухсатнома билан бир нечта жойда кўчма савдони амалга оширишга рухсат берилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг