Маҳкум қийноқлар натижасида ўлган
Донбасс муаммоси бўйича Россия махсус вакили Борис Гризлов Украина турмасидаги воқелик юзасидан шундай баёнот берди: «Россиялик Валерий Иванов Украина турмасида қийноқлар натижасида вафот этган, бунга шубҳа йўқ, экспертиза натижаси ҳам буни тасдиқлаб турибди». Расмий бунга қўшимча тарзда Украина турмаларида сақланаётган Россия фуқаролари бундай хавфдан холи эмаслигини айтиб ўтган.
Россиялик Валерий Иванов Украина турмасида вафот этгани ўтган йилнинг 9 декабрь куни маълум бўлганди. Унинг жасади ой охирига келибгина Россияга олиб келинган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси эса марҳум қийноқларга дош беролмай ўлгани ҳақида хулоса берган. Ҳолат бўйича Россия тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.
Украина томони эса марҳум бахтсиз ҳолат натижасида вафот этганини таъкидламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter