Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Макрон бензин нархи ошишига қарши намойиш қилганларни жазолашга ваъда берди

Макрон бензин нархи ошишига қарши намойиш қилганларни жазолашга ваъда берди

Фото:«Военное обозрение»

Франция президенти Эммануел Макрон бензин нархининг ошишига қарши норозилик намойиши ўтказаётганларни жазолашга ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, тартиббузарларнинг шахси аниқланади ва улар суд олдида қилмишлари учун жавоб берадилар. Бу ҳақда «АиФ» хабар берди.

Макрон, шунингдек бу чиқишлар тинч намойишлардан мутлақо фарқ қилишини таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Францияда бензин нархининг кўтарилиши туфайли «сариқ жилетлилар» мамлакат бўйлаб норозилик намойишларини ўтказмоқда. Аввалроқ, намойишларда 100 дан зиёд киши қўлга олингани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг