Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маоши энг тез ўсаётган касб эгалари маълум қилинди

Маоши энг тез ўсаётган касб эгалари маълум қилинди

Коллаж: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда IТ-соҳаси ходимининг ўртача маоши иш ҳақига қўшимча тўловлар, мукофотлар, рағбатлантириш мазмунидаги тўловлар, бадал пуллари ва ишлаб берилмаган вақт учун тўлов ҳамда жисмоний шахслардан ушланадиган даромад солиғи, ижтимоий суғурталаш ва касаба уюшмаси жамғармасига ўтказмаларни қўшган ҳолда, 400 АҚШ долларини ташкил қилади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

2018 йил январь-декабрь ойларида 2017 йилнинг мос даврига нисбатан иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг юқори ўсиш суръати ахборот ва алоқа соҳасида – 33,8 фоиз қайд этилиб, (3347,5 минг сўм)ни ташкил этди.

2018 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи (иш ҳақига қўшимча тўловлар, мукофотлар, рағбатлантириш мазмунидаги тўловлар, бадал пуллари ва ишлаб берилмаган вақт учун тўлов ҳамда жисмоний шахслардан ушланадиган даромад солиғи, ижтимоий суғурталаш ва касаба уюшмаси жамғармасига ўтказмаларни қўшган ҳолда) 1 822,2 минг сўмни ташкил этди ва 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 25,0 фоизга ўсди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг