Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Миллиардер шаҳарлар» ва уларнинг энг бой инсонлари (рейтинг)

«Миллиардер шаҳарлар» ва уларнинг энг бой инсонлари (рейтинг)

Фото: «Gorodnewyork.ru»

«Forbes» энг кўп миллиардерлар қайси шаҳарларда яшашини аниқлади. Бу йилги рейтингга 2 153 нафар инсон кирди. Уларнинг 551 нафари жаҳоннинг 10 та шаҳрида истиқомат қилади. Фақат етти мамлакатгина ялпи ички маҳсулоти кўлами бўйича мана шу кичкина рўйхатдаги миллиардерлар (2,3 трлн. доллар) билан беллаша олади.

«Жаҳон миллиардерлари пойтахти» — Нью-Йорк. АҚШнинг энг катта шаҳрида жами бойлиги 469,7 млрд. долларга тенг 84 нафар миллиардер истиқомат қилади. Нью-Йорк миллиардерлари сони бўйича 2015 йили Москвани қувиб ўтганидан бери етакчиликни ҳеч кимга бергани йўқ.

ТОП-10

1. Нью-Йорк

Миллиардерлари сони — 84 нафар

Умумий бойлиги — $469,7 млрд.

Энг бой одами — Майкл Блумберг (ахборот агентлиги асосчиси, $55,5 млрд.)


2. Гонконг

Миллиардерлари сони — 79 нафар

Умумий бойлиги — $355,5 млрд.

Энг бой одами — Ли Кашин («Cheung Kong Group» конгломерати асосчиси, $31,7 млрд.)


3. Москва

Миллиардерлари сони — 71 нафар

Умумий бойлиги — $336,5 млрд.

Энг бой одами — Леонид Михельсон («Новатэк» ва «Сибур» компаниялари акциядори, $24 млрд)


4. Пекин

Миллиардерлари сони — 61 нафар

Умумий бойлиги — $193,3 млрд.

Энг бой одами — Ван Цзяньлинь (тижорий кўчмас мулк девелопери, $22,6 млрд.)


5. Лондон

Миллиардерлари сони — 55 нафар

Умумий бойлиги — $226 млрд.

Энг бой одами — Михаил Фридман («Альфа-Групп» асосчиси, $15 млрд.)


6. Шанхай

Миллиардерлари сони — 45 нафар

Умумий бойлиги — $110,7 млрд

Энг бой одами — Колин Хуан (электрон тижорат сервислари асосчиси, $13,5 млрд.)


7. Сан-Франциско

Миллиардерлари сони — 42 нафар

Умумий бойлиги — $109,2 млрд

Энг бой одами — Дастин Московиц («Facebook» асосчиларидан бири, $11,1 млрд.)


8. Шэньчжэнь

Миллиардерлари сони — 39 нафар

Умумий бойлиги — $190,5 млрд

Энг бой одами — Ма Хуатэн («Tencent» раҳбари,  $38,8 млрд.)


9. Сеул

Миллиардерлари сони — 38 нафар

Умумий бойлиги — $99,9 млрд.

Энг бой одами — Ли Кун-Хи («Samsung», $16,9 млрд.)


10. Мумбай

Миллиардерлари сони — 37 нафар

Умумий бойлиги — $184,4 млрд.

Энг бой одами — Мукеш Амбани («Reliance Industries», $50 млрд.)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг