Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардия ҳафта қаҳрамонларини эълон қилди

Миллий гвардия ҳафта қаҳрамонларини эълон қилди

Фото: Миллий гвардия

Миллий гвардия ўз ходимлари орасидан инсонлар ҳаётини сафлаб қолишга жонбозлик кўрсатган ҳафта қаҳрамонларини эълон қилди.

«Хизмат бурчини бажариш вақтида фидойилик кўрсатган, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни виждонан бажарган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Хўжаев Дадахон Илҳомович, Ҳарбий-техник институти курсантлари Ҳасанов Жавоҳир Бахтиёр ўғли ва Элмуродов Сухробжон Қувондиқовичлар ҳафтамиз қаҳрамонларидир», — дейилади хабарда.

Д.И.Хўжаев Бухоро вилояти Когон туманидаги «Биби Орифа» масжиди ҳовлисида жойлашган ҳовузга оёғи сирпаниб тушиб кетиб чўкаётган болани қутқариб қолган.

Ж.Б.Ҳасанов ва С.Қ.Элмуродов ўз хизмат вақтида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган «Шаббода» кафесида келиб чиққан ёнғин оқибатида олов ичида қолиб кетиб, ҳушини йўқотган ҳомиладор аёл ва 3 нафар фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолган.

Хизматдошларига намуна кўрсатган қаҳрамонлар Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг