Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада Халқаро китоб кўргазма ярмаркаси ўтказилмоқда

Москвада Халқаро китоб кўргазма ярмаркаси ўтказилмоқда

2018 йилнинг 5 сентябр куни Москва шаҳридаги ВДНХда XXXI Халқаро китоб кўргазма ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда 40 дан ортиқ давлатларнинг  нашриёт ва босмахоналари иштирок этди.

Кўргазма-ярмаркасида Ўзбекистон Республикасидан Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда йирик нашриёт-матбаа корхона вакиллари ҳам қатнашдилар.

Шу куннинг ўзида барча корхоналаримиз  хорижий ҳамкорлар билан ўзаро келишувларни амалга оширдилар жумладан, «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи Россиянинг «Олма» нашриёт маркази ҳамда Елена Шубина таҳририяти билан, шунингдек Хитойнинг «BIBF» нашриёт корпорацияси билан уларда нашр этилган хориж адабиётларини ўзбек тилига таржима қилиб нашр этиш ҳамда миллий адабиётларимизни уларда таржима қилиб чет тилида нашр этиш юзасидан мулоқот олиб борди.

Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Россиянинг «Бином» ҳамда «Русское слово» нашриётлари билан болалар учун мўлжалланган рус тилидаги синфдан ташқари ўқитиладиган адабиётларнинг оригинал-макетларини сотиб олиш  бўйича музокара олиб борди.

Шу куннинг ўзида кўргазма-ярмаркаси ташкилий қўмитаси томонидан «Йил китоби» конкурси ўтказилди. Мазкур конкурс бу йил йигирманчи марта ўтказилиб, унда 120 та нашриётнинг 500 номдан зиёд китоблари танловга қўйилди. Конкурсда 11 номдаги номинациялар бўйича асар муаллифлари ва уни нашр этган нашриётлар ғолиб деб топилди.

Асосий номинация бўлмиш «Йил китоби» номинациясида «Большая российская энциклопедия» нашриётида тайёрланган 35 томли «Большая российская энциклопедия» номли китоби ғолиб деб топилди ва бош соврин — «Гран при»ни қўлга киритди.

Кўргазма-ярмарка 9 сентябрга қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг