Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганлик ёлғиз аёл қишни шиферсиз уйда ўтказди

Наманганлик ёлғиз аёл қишни шиферсиз уйда ўтказди

Фото: ЎзА

Айни пайтда Наманган вилояти Поп туманидаги оилаларнинг ижтимоий-маънавий муҳитини ўрганаётган Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланаётган юзлаб муаммолар бартараф этилмоқда.

ЎзА хабарига кўра, тумандаги «Туман» маҳалла фуқаролар йиғинидаги Чаманзор кўчаси, 33-уйда яшовчи Рўзибу Юнусованинг фуқаролар йиғини миқёсида ҳал бўладиган даражадаги мурожаати Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижасида ечим топган.

Маҳаллада якка-ёлғиз сифатида рўйхатда турувчи аёлнинг турмуш ўртоғи ҳамда ёлғиз ўғли 2009 йили кўчадаги теракни кесиш пайтида электр токи уриши оқибатида фожиали нобуд бўлишган. Мураккаб тақдир синовларидан қаттиқ азият чекиб, руҳий тушкунликка тушган аёлнинг яккаю ягона қизи эса ўтган йили турмушга чиққач, она хонадонда ёлғиз қолади.

Фото: ЎзА

— Ўтган йили 27 декабрдаги қаттиқ шамол 3 хонали уйимнинг шиферларини бутунлай учириб кетди, — дейди Р.Юнусова. — Нафақада кун кечираман. Доимий даромад манбаим ҳам йўқ. Шу сабабли томни ёпишга ўзимнинг қурбим етмади. Фуқаролар йиғинига, тегишли мутасаддиларга бир неча маротаба мурожаат этганимга қарамай, муаммо ҳал бўлмади. Қишни шу зайлда ўтказишга мажбур бўлдим.

Республика ишчи гуруҳи ёлғиз аёл ҳолидан хабар олиб келишгач, туман мутасаддилари томонидан икки кун ичида томни ёпиш ишлари бошлаб юборилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Собиржон Усмоновнинг ҳам ўз масъулияти ёдига тушиб, хонадон томорқасини ҳашар йўли билан ободонлаштирди.

Фото: ЎзА
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг