Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нобель ҳафталиги бошланди: бугун физиология ва тиббиёт йўналишида ғолиб номи эълон қилинади

Нобель ҳафталиги бошланди: бугун физиология ва тиббиёт йўналишида ғолиб номи эълон қилинади

Фото: «Вести.ru»

Швецияда Нобель ҳафталиги бошланмоқда, бугун, 7 октябрь куни физиология ва тиббиёт соҳасидаги мукофот лауреати номи маълум бўлади, дея хабар бермоқда «Вести.ru».

Эртага, 8 октябрь куни физика, 9 октябрда кимё, 10 октябрь куни адабиёт йўналишида кимлар Нобель мукофотини олиши аниқ бўлади.

11 октябрда Нобель тинчлик мукофоти соҳиби ва ниҳоят, 14 октябрда иқтисодиёт соҳасида «нобелчи» аниқланади.

Эътиборли жиҳати, бу йил адабиёт йўналишида иккита мукофот топширилади — 2019 йил ва ўтган йил учун. Хабарингиз бўлса, ўтган йили келиб чиққан можаро туфайли бу мукофотни бериш муддати кечиктирилганди.

Мукофотларни топшириш маросими эса 2019 йилнинг 10 декабрида — Альфред Нобель вафот этган куни Стокгольм филармониясида бўлиб ўтади. 2019 йилги пул мукофоти — 9 миллион крона (914,5 минг АҚШ доллари)га тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг