Ўзбекистон Жаҳон банки индексида ўз ўрнини 43 поғонага яхшилади
Жаҳон банкининг 2026 йилги «Аёллар, бизнес ва қонун» индекси ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ўз ўрнини 43 поғонага яхшилаб, 100 баллдан 82,1 балл билан 190 та давлат орасида 48-ўринни эгаллади.
Хусусан, аёлларнинг иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўналишида Ўзбекистон топ-5 давлат қаторига киритилди. Ҳисоботда амалга оширилган қатор тизимли ислоҳотлар ижобий баҳоланди.
Жумладан, давлат харидлари тизимида гендерга йўналтирилган қоидалар жорий этилди, қонунчиликка аёллар тадбиркорлигини рағбатлантирувчи нормалар киритилди, шунингдек ижтимоий ҳимоя ва меҳнат соҳасидаги айрим чекловлар қайта кўриб чиқилди.
Натижада мамлакатимиз индекснинг «Эркинлик», «Оила», «Меҳнатга ҳақ тўлаш», «Бола парвариши» ҳамда «Мулк ва мерос» индикаторлари бўйича максимал 100 балл тўплади. Шунингдек, «Меҳнат» индикаторида кўрсаткичлар 50 баллдан 91,75 баллга, «Пенсия» индикаторида эса 50 баллдан 66,75 баллгача ошди.
Шу билан бирга, ҳисоботда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, меҳнат бозори имкониятларини кенгайтириш, реал ижтимоий рағбат механизмларини кучайтириш, таълим ҳамда мониторинг тизимларини изчил такомиллаштириш бўйича ислоҳотларни давом эттириш тавсия этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter