Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон томони 15 та мактаб қуриш бўйича ЕТТБ билан ўзаро келишувга эришди

Ўзбекистон томони 15 та мактаб қуриш бўйича ЕТТБ билан ўзаро келишувга эришди

Самарқандда ўтказилаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Европа банки ўртасида 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонда белгилаб берилган ЕТТБ кўмагида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишга доир уч томонлама Техник ёрдам бериш шартномаси имзоланди.

Қайд этилишича, бу борадаги ўзаро ҳамкорлик ишлари 2021 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида бошланган. Ҳамкорлик доирасида республика ҳудудларида босқичма-босқич давлат-хусусий шериклик асосида янги давлат умумтаълим мактаблари фаолиятини йўлга қўйилиши, уларга хусусий шериклар томонидан хизмат кўрсатилиши ва таъмирланиши ҳамда бугунги кунда фаолият юритаётган давлат умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Жараённинг дастлабки босқичи сифатида Европа ривожланиш ва тараққиёт банки мутахассислари томонидан грант олиш ва маслаҳатчиларни ёллаш бўйича ички таҳлиллар ўтказилди ҳамда мамлакатимизнинг Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 15 та мактаб лойиҳага қамраб олинди. Лойиҳанинг капитал қиймати 55-75 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг