Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда яна битта байрам куни жорий этилади

Ўзбекистонда яна битта байрам куни жорий этилади

Фото: «eagle.mn»

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ишчилар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Олий Мажлисга тақдим этилди. Кеча, 6 март куни бўлиб ўтган йиғилишда қонун лойиҳаси Парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан тасдиқланди.

Аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ. Ўзбекистонда коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий бозорни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Яратилган мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базага мувофиқ таркибий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланишнинг мутлақо янги тизимини шакллантириш имконини берди.

Ҳозирги кунда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 157 мингдан ортиқ ходимлар хизмат қилмоқда. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан соҳада самарадорликка эришиш, фидойи ходимларнинг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида — 18 апрель кунини — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари куни сифатида белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси таклифини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг